Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футболчиларига: "Ҳеч қачон майдонда ўзингизни хафа қилдирманг!"
4 март куни "Пахтакор" жамоаси “Сурхон” меҳмони бўлади. Бугун Қибрайдаги "шерлар" қароргоҳига “Пахтакор” футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюриб, футболчилар билан мавсум олдидан суҳбатлашди.
“Бугун “Пахтакор” янгиланди. Сизларни кўриб кўзим қувнаяпти. 5-6 нафарингизни инобатга олмаса, барчангиз ёшсиз. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлмайди.
Футболчининг спортдаги ҳаёти қисқа. 2 йил қаттиқ меҳнат қилинг, пул сизни ўзи қувсин. Мен сизлар билан ҳали катта лойиҳаларга қўл ураман.
Энди клубнинг асосий стратегияси ёшларни Европага шу ернинг ўзидан сотиш бўлади. Бу эса терма жамоамиз учун ҳам фойда. Ҳеч қачон майдонда ўзингизни хафа қилдирманг”, - деди жамоа раҳбари.
Фикрлар