Жалолиддин Машарипов: ОЧЛ ўйинлари Суперлига баҳсларига нисбатан осон кечади
"ОЧЛ ўйинлари учун бошқача тайёргарлик кўрамиз. Биз учун ОЧЛ ўйинлари Суперлига баҳсларига нисбатан осонроқ кечади. Биринчи бўлимда об-ҳаво ва мухлислар у қадар кўп келмагани сабаб ўйинмиз бироз ўхшамади. "Пахтакор"да ғолиблик руҳи бор ва мана шундай муҳим ўйинларда ўзини кўрсата оладиган жамоадир.
Муҳим ўйин олдидан турганимизни билар эдик. Шу боис қўлдан келганча ҳаракат қилиб, чиройли ўйинимиз билан мухлисларни хурсанд этдик.
Иссиқ об-ҳавода ўйнаш қийин. Саудия Арабистонидаги ўйин биз учун финал деса ҳам бўлади. У ерда камида дуранг билан қайтиш вазифаси қўйилган. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, Ўзбекистонга ёруғ юз билан келамиз", - деб Машариповнинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзод Холбоев.
Фикрлар