Жалолиддин Машарипов учун яхши хабар
Франциялик мураббий Руди Гарсия фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Tuttomercatoweb.com” нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Руди Гарсия “Ал Насср” президенти билан Дубайда учрашди ва жамоанинг кейинги режалари борасида гаплашган. Саудияликларнинг амалдаги бош мураббийи Мигел Россо билан шу йили ёзда тугайдиган шартномани узайтириш нияти йўқ. Шу боис унинг ўрнига келадиган номзод билан музорака ўтказилмоқда.
“Ал Насср”га Мигел Россо мураббий бўлиб келгач, ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов таркибга деярли киритилмаётганди. Балки мураббий алмашса, вакилимиз елкасига шамол тегиб қолар.
Руди Гарсия "Лион", "Марсель", “Рома” "Лилль", “Ле Ман”, "Дижон", "Сент-Этьен" жамоаларини бошқарган.
Фикрлар