Жалолиддинов пенальтидан фойдалана олмаган баҳсда "Андижон" дуранг ўйнади
Бугун Андижон шаҳридаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” майдонида “Андижон” клуби Қирғизистоннинг “Каганат” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Ўйинни кузатиш учун кўплаб мухлислар келганини айтиш жоиз. Қизиқарли кечган баҳс 1:1 ҳисоби билан якунланди. Мезбонлар аъзоси Абдулҳай Исмоиловнинг голига рақиб жамоа аъзолари бир бор жавоб қайтаришди.
Аслида “Андижон” ушбу учрашувда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Бироқ Жасур Жалолиддинов пенальтидан гол ура олмади. Натижада учрашувда ғолиб номи аниқланмади.
Фикрлар