Жалолиддиновнинг агенти “трансфер сири”ни очишдан бош тортди

Жасур Жалолиддинов мавзуси яна долзарб аҳамият касб этмоқда. Яқинда, оммавий ахборот воситалари ёш футболчимизнинг  “Локомотив”га трансфери бўйича ишлаган агентлар трансфер нархидан 6,5 баравар кўп мукофот пули олганлиги айтилганди.  Манбада ёзилишича, ярим ҳимоячи учун унинг агентларига 850 000 евро тўланган экан. "Бунёдкор"га берилган компенсация эса 130 000 еврони ташкил қилган.

Ушбу хабарлардан кейин Жалолиддинов трансфери бошида турган Юрий Белоус Россия премьер-лигасида ҳали дебютини ўтказмаган футболчининг атрофидаги вазият ва келажакдаги режалар ҳақида интервью берди.

5461d91c618d0

- “Локомотив” янги раҳбарияти билан суҳбатлашдингизми?

- Янги бош директор билан ишлаймиз. Ҳар бир қарорни ўзаро ҳамкорликда чиқариш керак. Тез орада кўришамиз, деб умид қиламан.

- Жасурбек Жалолиддиновни олиб келишни айнан Марко Николич сўраганми?

- Ҳа, бош мураббийнинг ўзи унга қизиққан эди. Кейин Слободан Райкович ва Франсуа Камано каби футболчилар келиб, хорижликлар учун лимитни тўлдириб қўйишди. Жалолиддиновга қайдномадан жой топилмади.

- Николич Жасурнинг рўйхатдан чиқарилганига изоҳ бердими?

- Йўқ, у бунга муносабат билдирмади. Собиқ бош директор ҳам.

- Жасурнинг ўзи бу вазият бўйича қандай фикрда?

- Жасурбек ўйнамаётганидан хавотир оляпти. Бу йигит Ўзбекистон суперлигасида учинчи ўринни олган “Бунёдкор”нинг асосий ўйинчиларидан эди. У майдонда ўйнаши керак. Терма жамоа мураббийи унга ишонади, бош жамоага кириш учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак.

062ff0849b70601adaf12e5a169611f1_1

- Оммавий ахборот воситаларида Жалолиддиновнинг трансфери бўйича турли рақамлар ошкор қилинди...

- Менинг молиявий ахборотларни шарҳлашим тўғри бўлмайди.  Биз буни муҳокама қилишимиз тўғри эмас. Билганим шуки, “Бунёкдор” билан келишилган суммаларнинг ҳаммаси ўтказиб берилган. Жалолиддинов “Локомотив”га эркин агент сифатида ўтган.

- У эркин агентмиди?

- Ҳа. Унинг шартномасида ўзи ёки бирор клуб унинг контрактини сотиб олиши мумкин бўлган сумма белгиланган эди.

133386_recommended

- “Локомотив” унинг шартномасини сотиб олдими?

Буни айтмайман. Клубга мурожаат қилинг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)