Жалоловни ҳеч ким тўхтата олмайди!

Тошкет шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда.

Ҳар қандай спорт турида бўлгани каби боксда ҳам принципиал рақиблик тушунчаси бор. Хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари  ўртасидаги рақобат доимо муросасиз бўлган. Навбатдаги жаҳон чемпионатида ҳам ушбу мамлакат вакиллари ўртасидаги жангларни кутаётганлар йўқ эмас.

Кўпчилик интизорлик билан кутаётган беллашувлардан бири – жаҳон чемпиони Сакен Бибосинов ва Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов жангини кўришнинг имкони бўлмайди. Бибосинов кутилмаганда ҳиндистонлик Дипак Кумарга ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетди. Дўсматов ўзаро ҳисоб-китоб кейинги нуфузли мусобақалар – Олимпия ёки Осиё ўйинларига қолганини билдирди.

Шунга қарамай, ҳамманинг эътиборида турган Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев ўртасидаги тўқнашув финалгача бўлади. Ҳар икки боксчи рақибларини енгиб, чорак финалга чиққан. Финал олдидаги финал айнан мана шу босқичга тўғри келди.

1631858118_bakhodir-zhalolov-680x430

Тошкентдаги жаҳон чемпионатини ёритаётган манбалар ҳозир мана шу икки гигант чарм қўлқоп устасининг жангдаги имкониятларини таҳлил ва тахмин қилмоқда.

Телеграммдаги “Спорт Шредингера” канали Баҳодир Жалоловга қарши жангда Қамшибек Кункабаевнинг имкониятларини баҳолашни сўраб, пост қўйди.

Sports.uz портали ушбу постга ёзилган қозоғистонлик айрим мухлисларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этади.

Londoncanada:

Нокаут керак

Abay Maulenov:

Имконият ноль

A&R:

Имконият омадли нокаут билан

Nur- Sultan:

Ҳеч қандай шанс йўқ, Жалолов кучлироқ ва техникаси ҳам яхшироқ

Сека:

Имкон ҳар доим бўлади. Қамшибек ҳозир яхши формада

Серикбаев Ансар:

Кейинги жанг Жалоловга қарши бўлиб чиқяптими?

NNN:

Қамшибекка ҳакамлар ёрдамлашмаса...

Gani Gani:

Қамшибек қамчини босадиган пайт келди

Tyson Fury:

Кункабаевда ўсиш бордай

Dossan:

Имконият ҳар доим бор

ASTALA19:

Нега улар чорак финалда тўқнаш келди? Камида ярим финалда дуч келадиган қилиш керак эди.ар иккиси ярим финалга лойиқ.

Janas jaksimbetov:

Афсуски, Қамшибекдан деярли имкон йўқ, Жалолов яққол фаворит!

Нұрболат:

Жалолов ўсяпти, Қамшибек бир савияда туриб қолди

Куаныш:

Жалоловга ҳакамлар ҳам керакмас. У шундоқ ҳам кучли. Ўзбеклар 48 ва 54 килограммдан ташқари бошқа барча вазнларда бизникилардан кучли.

Арман:

Жалоловдан ўтолмайди

Ashat Asik:

Шанс йўқ

Barca Fan:

Жалолов ҳаммани ҳаққоний ютяпти. Шанс бор лекин жуда оз. Яхши тактика ва омадли нокаут керак, бусиз имкон йўқ.

Мaqsat:

Имкон йўқ. Жалоловни ҳеч ким тўхтата олмайди.

2eIzk615691717896492_b

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев шу кунгача саккиз маротаба тўқнаш келган ва умумий натижа 5:3 ҳисобида ўзбек боксчиси фойдасига. Жаҳон чемпионатида улар ўртасидаги жанг 10 май куни бўлиб ўтади.

Бокс: Ўзбекистон, Қозоғистон, Куба плюс, Россия минус!

Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...

Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионлиги йўлида асосий рақибларини айтди!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!