"Жамоа олдингидан ҳам кучайган" - Суҳроб Нуруллоев собиқ клубига қайтгач, яна нималарни айтди?

  • 21 январь, 12:05
  • Шуҳратбек Жўраев
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Қаршининг “Насаф” клуби янги мавсумда ҳам олдига жиддий вазифаларни қўйган. Айниқса, чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилиш устивор вазифалардан бирига айланган. Шу сабабли таркиб янада такомиллаштириляпти. Янги ўйинчилар ва шу билан бирга олдинги собиқ ижрочилар ҳам ортга қайтариляпти.

Кеча “Насаф” клуби ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллоев билан шартнома имзолаганлигини эълон қилди. У 2021 йили “Пахтакор”дан “Насаф”га кўчиб ўтган. 2024 йилгача “Аждарлар” шарафини ҳимоя қилди ва ўтган мавсумда Малайзиянинг “Кедах” клубида фаолият олиб борди. Бир йиллик танаффусдан сўнг 27 ёшли ярим ҳимоячи яна қадрдон клубига қайтди.

Нуруллоев “Насаф” аъзосига айлангач, Sports.uz учун ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Суҳроб, "Насаф" клубига қайтишингиз қандай юз берди? Бунинг асосий ташаббускори ким бўлди?

-“Насаф” мухлисларига ва клубга қайтишимга асосий сабабчи Рўзиқул ака Бердиев бўлдилар. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан ва бор кучим билан “Насаф” учун ўйнайман.

- "Кедах"га "Насаф"дан кўчиб ўтгандингиз ва бир йилдан кейин яна ортга қайтдингиз. Бу қайтиш сиз учун нимани англатади?

- Худо хоҳласа, янада кучлироқ ўйнаб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчиман.

- Олдингизда яна бошқа вариантлар ҳам бор эди. "Насаф"ни улардан устун томонлари кўпмиди?

- Ҳа, албатта. “Насаф”ни Ўзбекистонда ўрни бошқача ва мен билган футбол ва ўзим билган ўйинчилар. Қолаверса, бу чемпион жамоа.

- Собиқ жамоангизга қайтдингиз ва сизни ҳайрон қолдирган бирор ўзгаришга кўзингиз тушдими?

- Йўқ. “Насаф”да олдин ҳам тартиб ва ички муҳит яхши бўлган. Ҳозир ҳам шунақа. Фақат жамоа олдингидан ҳам кучайган. Бу ҳар бир футболчи учун яхши.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!