Жамоани шарманда қилган Унаи Эмери мухлислардан узр сўради
"Астон Вилла" Англия кубоги 1/32 финал босқичида сенсацион тарзда мағлубият учраб, мусобақа билан хайрлашди. Бирмингемликлар иккинчи лига жамоаси "Стивениж"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Унаи Эмери мухлислардан узр сўради.
"Биринчи таймда рақибга узун паслар билан ўйнашга имкон бермадик ва тизгинни қўлимизга олдик. Ўз услубимизни аста-секинлик билан татбиқ қилаётгандик.
Иккинчи бўлимда янада яхшироқ ҳаракатландик, вазиятлар ярата бошладик. Аммо бу гол уриш учун етарли бўлмади. Мухлислардан узр сўрайман. Биз жамоани қайтада қуряпмиз. Бугун эса ҳафсаламиз пир бўлди",-дея Эмери сўзларини келтирмоқда "BBC Sport" нашри.
Фикрлар