Жамшид Саидов: "Агар ҳаммасини олдиндан билганимда Ванга сифатида ишлаган бўлардим"

Суперлигада 15-тур якунланди. Турнинг сўнгги баҳси Самарқандда кечди. Унда "Қизилқум" жамоаси "Сурхон" билан куч синашди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи бўлимда жуда ёмон бошладик. "Сурхон" вазиятларда устунлик қилди. Ваҳоланки, имкониятлара эга бўлдик. Иккинчи бўлимда яхши ўйнаган бўлсак ҳам гол ўтказиб юбордик. 

- Кухианидзени эртароқ олдингиз?!

- Менимча, у чарчаб қолган эди. Унинг ўрнига тушган футболчи ўзини яхши кўрсатди. Гол ҳам урди, ҳисобланмаган бўлса ҳам. Ёшроқ футболчини тушуриб, ўйинни кучайтирдик. 

- Бўлиб ўтган кубокдаги учрашувда жуда кўп асосий таркиб ўйинчилари дам олди. Улар тонусда бўлгани яхшироқ эмасмиди? 

- Тўғриси, бу саволингизга жавоб бермоқчи эмасман. Бу футбол. Балки сизни гапингизда жон бордир, балки йўқ. Ҳамма хато қилади. Бундай фикр менда ҳам бор эди. Буни олдиндан кўриб бўлмайди. Агар ҳаммасини олдиндан билганимда, Ванга сифатида ишлаган бўлар эдим. 

- "Қизилқум" иккинчи бўлимда кескинликни оширди. Танаффусда нимани ўзгартирдингиз? 

- Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Иккинчи таймда керакли ўзгаришларни амалга оширдик. Вазиятларни яратишни бошладик. Афсуски, сўнгги зарба ёки узатма етишмади. Иккинчи таймда тўлиқ ўйинни бошқардик.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!