Жамшид Саидов: "Пахтакор"нинг ўйинида Драган ва Ҳамдамов катта ҳажмда иш қилмоқда"

Суперлига 9-туридан ўрин олган Пахтакор – Қизилқум (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва ҳисобда олдинга олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда мезбонлар майдонда 10 киши бўлиб қолди. Аммо биз сон жиҳатдаги устунликдан фойдалана олмадик.

Иккинчи таймда очиқ футбол бўлди ва қарши ҳужумдан шерлар фойдаланиб кетишлари ҳам мумкин эди. Шу сабабли биз босим қила олмадик ва мен бундан бироз норозиман. Аммо, бу футбол. Баъзан 10 киши бўлган жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Бугун иккинчи таймда мезбонлар яхши ҳаракат қилди. Черан бугун жамоани ҳар жабҳада олдинга бошлади. Биз унинг нималарга қодир эканини билардик. Умуман олганда, вазиятлар бўлди, сўнгги зарбаларда аниқлик етишмади.

Бугун Шулая дисквалификация сабаб бизга ёрдам бера олмади. Ушбу баҳсда унинг бизга кўп фойдаси теккан бўларди.

Айрим вазиятлардаги ҳаракатлари учун марказий ҳимоячилардан норозиман. Уларнинг хатолари сабабли бугун Чераннинг ўзида иккита голли вазият юзага келди. "Пахтакор"нинг ўйинида Драган ва Ҳамдамов катта ҳажмда иш қилмоқда. Жамоада авлодлар алмашинуви рўй бермоқда, бироқ ўйлашимча, шерлар ўйиндан ўйинга қўшиб боришади ва уларни курашдан чиқаришга ҳали эрта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!