Жамшид Саидов: "Раҳбарият 3 ўйинда 5 очко ишлаш вазифасини қўйди, буни уддаладик. Мағлуб бўлганимизда мени ишдан олишган бўларди"

Суперлигада 20-тур баҳслари давом эттирилди. Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси бу турда "Металлург" билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи навбатда баҳсни яхши бошладик, деб ҳисоблайман. Гол киритдик, аммо хатолар кўп бўлди. Ўйинга тўхталмқочи эмасман. Йигитларга кўрсатилган характер учун ташаккур. Кўрдингиз, бугун кўплаб ёш футболчиларга имкон бердик. Қаердадир, тажриба етишмагандир, аммо улар қўшиб боришади. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган навоийлик ишқибозларга раҳмат. Улар сингари, биз ҳам йўл юришдан чарчадик. Бизга мухлислик қилган барчага раҳмат. 

- Сўнгги турларда жамоа 5 очко йиғиши керак деган миш-мишлар бор эди. Шундай ҳам бўлди?!

- Миш-мишлар холос. Мендан раҳбарият сўнгги турларда 5 очко олишимни талаб қилди ва буни уддаладик. Чемпионатда жон сақлаб қолиш учун барча жамоа жанг қилмоқда. Менга раҳбарият 3 ўйинда 5 очко ишлаш вазифасини қўйган эди. Агар мағлуб бўлганимда, мени ишдан олишган бўлар эди. 

- Ёшлар ҳақида фикрингиз? 

- Бироз ҳаёжон сезилди. Улар қўлдан келганича берилган вазифани уддалашга интилди. Қаердадир тажриба етишмаган бўлиши мумкин, аммо уларнинг ўйинидан кўнглим тўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!