Жамшид Саидов: "Тезкор ўтказиб юборилган икки голдан кейин сочилиб кетмадик"
Суперлигада 19-тур баҳслари старт олди. "Қизилқум" жамоаси бу турда сафарда "Нефтчи" билан баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Ажойиб баҳс кўрдик, тезкор ўтказиб юборилган икки голдан кейин сочилиб кетмадик. Ўзимизга келиб, иккита гол билан жавоб бердик.
Йигитларга бугун бор кучи билан ҳаракат қилгани учун ташаккур билдираман. Нима бўлган бўлса, бўлди, аммо улар ҳисобни тенглаштиришни уддалашди. Жамоамнинг ўйинидан тўлиқ қаноатландим".
Фикрлар