Жамшидбек Нажмиддинов: "Менимча бу қонли жанг бўлади"

Биламизки, 11 июнь куни Тошкентда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ушбу кечада Жамшидбек Нажмиддинов ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Шу муносабат билан sports.uz муҳбири у билан боғланиб, фикрлари билан қизиқди.

"Аслида Дубайга жанг ўтказиш учун борган эдим. Лекин пандемия сабабли 2 та жангим бекор қилинди. Ҳозирда Америка Қўшма Штатларининг Banner ва Uprising компаниялари билан ишламоқдаман. Америкага кетиш учун виза масалалари бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Ўйлашимча Ўзбекистонда илк бор бу каби жанг оқшомлари ташкил этилмоқда. Шоҳжаҳон Эргашев томонидан ўтказилаётган бокс кечада жангга чиқаётганимдан ҳурсандман. Рақибим жангларини кузатдим. У жуда чидамли боксчи экан. Ҳаваскор боксда кўплаб жанглар ўтказган. Менимча бу қонли тўқнашув бўлади. Бундан кейинги жангим камар учун бўлиши кутилмоқда", - деди Нажмиддинов. 

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Нажмиддинов 8 раундлик жангда Мераб Туркадзега қарши рингга кўтарилади. Кечанинг марказий баҳси Шоҳжаҳон Эргашев ва Салиму Женго ўртасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!