Жанфранко Зола: "Бири ёқимли, иккинчиси қайғули хикоя"
Собиқ футболчи Жанфранко Зола Виктор Осимхен ва Пауло Дибала трансферлари тўғрисида гапирди. Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар ойнаси вақтида Дибала Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клубининг ҳар томонлама ажойиб таклифини рад этди ва "Рома"да қолди. Нигериялик форвард эса "Наполи"ни шов-шувли тарзда тарк этиб, "Галатасарой"га ижара асосида кўчиб ўтди.
“Биринчи ҳикоя чиройли, аммо иккинчиси унчалик яхши эмас. Дибала ҳамёнига эмас, юрагига қулоқ тутди. Аммо мен бошқалар учун ҳукм қилишни хоҳламайман. Яъни ҳар ким ўз танловини қилиш ҳуқуқига эга.
Албатта, Паулонинг ҳикояси футболни яхши кўрадиганлар учун ажойиб воқелик бўлди", - деди собиқ футболчи.
Фикрлар