Жанжал қимматга тушди

Яқинда “Бавария” футболчиларидан Садио Мане ва Лерой Сане ўртасида зиддият келиб чиққан эди. Сане африкалик жамоадошини ҳақорат қилган, Мане эса унинг юзига мушт туширганди.

Кейинчалик ҳар икки ўйинчи ярашиб олди. Бироқ, клуб раҳбарияти бу ҳолатдан бошқача хулоса чиқарди.

Bayern&Germany нашрининг таъкидлашича, мутасаддилар ёзда ҳар икки ўйинчидан қутилишга ҳаракат қиладиган бўляпти.

Мане жамоага 2022 йилнинг ёзида “Ливерпуль”дан 45 миллион еврога трансфер қилинган эди. Унинг келишуви 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Лерой Сане жамоага Манедан икки йил аввал олиб келинган. Бу футболчининг ҳам шартномаси икки йилдан кейин якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!