Асосий мазмунга ўтиш

Жанни Инфантино бўлажак мундиал олдидан Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади!

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

ФИФА президенти терма жамоамизни алоҳида эътироф этди

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад тилади.

"Ўзбекистон терма жамоасига бу ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионатида омад тилайман!

Жаҳон футбол саҳнасидаги тарихий дебютини ўтказадиган Ўзбекистон терма жамоасига энг эзгу тилакларимни билдираман. Мухлисларини фахрлантириш, тарихда янги саҳифа очиш ва бутун дунёга ўз имкониятларини намойиш этиш йўлида уларга муваффақият тилайман!". 

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз мундиалнинг гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ҳамда Конго терма жамоаларига қарши майдонга тушади

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ