Жаноб Анчелотти, мана шу футболчини йўқотинг!
“Реал” клуби хўжайини Флорентин Перес жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттидан испаниялик ҳужумкор футболчи Марко Асенсиодан тезроқ қутилишни талаб қилмоқда.
Клуб раҳбарияти Асенсиога беш миллион евролик маош кўрсатилган тўрт йиллик шартнома берган эди. Бироқ, футболчи кўпроқ тўланишини талаб қилиб, битимни имзоламади.
Қолаверса, Перес ярим ҳимоячининг бир йиллик шартномаси бўла туриб, бошқа клублар билан музокара олиб борганини билиб қолди. Энди клуб президенти унинг садоқатига шубҳа билдирмоқда ва имкон қадар тезроқ сотиб юбориш чораларини қўллаяпти.
Асенсио фаолияти давомида клублар миқёсида 329 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 60 та гол ва 48 та ассист расмийлаштирган.
Фикрлар