Жаноб Ким Эур Жонг Корея Республикаси Президенти эътирофига сазовор бўлди

Тажрибали кураш мутахассиси Ким Эур Жоонг Корея Республикаси Президенти Юн Сок Йол томонидан мақтов ёрлиғи билан тақдирланди. Маросим Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб ўтди.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Ким Ҳе Санг томонидан ёрлиқнинг асл нусхаси кореялик кураш фидоийсига тантанали топширилди. 

Мақтов ёрлиғида жумладан шундай сўзлар бор: “Эркинлик ва демократиянинг асосий тартиби асосида тинч йўл билан бирлаштириш фаолияти орқали Корея яриморолини эркин, тинч ва фаровон қилишга қўшган ҳиссангиз мақтовга сазовор! Президент Юн Сок Йол”.

Ким Эур Жоонг дунёда курашни ривожлантириш, ёш ва тажрибали ҳакамларни тайёрлаш бўйича кўплаб ишларни амалга оширган кураш мутахассисидир.  У узоқ йиллар Корея кураш ассоциацияси президенти, Осиё–Океания кураш конфедерацияси вице–президенти, Халқаро кураш ассоциацияси ҳакамлик қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.

Айни кунларда халқаро кураш институти эксперти, ЎзДЖТСУ фахрий профессори, ЎзДЖТСУ миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси лавозимларида курашнинг илмий асослари, кураш ҳакамлиги назарияларини тадқиқ қилмоқда. Унинг муаллифлигида кураш ҳакамлиги бўйича кўплаб ўқув ва услубий қўлланмалар, китоблар ҳамда видео дарсликлар тайёрланган.

photo_2023-01-17_16-11-03

photo_2023-01-17_16-36-32

photo_2023-01-17_15-54-47

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!