Жаноб Тухель, жавоб беринг мен кетай!
“Челси” асосий таркибига кира олмаётган Росс Баркли фаолиятини бошқа клубда давом эттиришни истамоқда. Кўпинча, майдондан ташқарида турли можароларга аралашиб юборидан ярим ҳимоячи мураббийлар ишончини қозона олмаган ва ўзи истаганчалик ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Маълумотларга қараганда, “Галатасарой” Барклини мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи. Турклар кейинчалик уни 15 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқини ҳам сўраган.
“Аристократлар” туркларнинг таклифни рад этгани йўқ. Чунки улар футболчининг ўзи кетишга розилигини инобатга оляпти. Ҳозир клуб мутасаддилари бу таклифни ўрганиб чиқмоқда.
Шунга қарамай, бош мураббий Томас Тухель жароҳатлар ва коронавирус пандемияси сабабли таркибдаги муаммолар кўпаяётгани боис, қишда ҳеч кимни қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб хўжайинлари Барклини ижарага жўнатишдан олдин германиялик мураббийни кўндириши керак бўлади.
Фикрлар