Жардим эртага "Монако"дан кетади
“Монако” клуби раҳбарияти бугун жамоа бош мураббийи Леонарду Жардимни истеъфога чиқаришга қарор қилишган. Бу ҳақда Monaco-Matin нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра монаколиклар бу борада эртага, яъни 29 декабрь куни расман эълон қилишади. Португалиялик мутахассис айнан шу куни жамоа билан хайрлашади.
Эслатиб ўтамиз, бу Леонарду Жардимнинг иккичи бор “Монако”дан истеъфога чиқарилиши бўлади. У дастлаб 2018 йилнинг кузида ҳам ишдан олинган эди. Бироқ, унинг ўрнига тайинланган Тьерри Анри вазиятни ўнглолмагач яна жамоага қайтарилган эди.
Маълумот учун, “Монако” айни дамда Франция чемпионати мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда.
Фикрлар