Жарима зарбаларидан иккита гол ўтказган Куртуа айб кимдалигини айтди!

CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси чорак финал биринчи учрашувида “Арсенал” ўз майдонида мусобақанинг амалдаги ғолиби “Реал”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Дастлабки икки гол Деклай Райснинг жарима нуқтасидан йўллаган зарбаларидан кейин киритилди.

Мадридлик дарвозабони Тибо Куртуа бу вазиятларга изоҳ берди.

- Мен зарбани тўсиш учун девордаги футболчиларни тўғри жойлаштирдим, деб ўйлагандим. Одатда, уларга қўшимча тарзда яна бир ўйинчи қўярдим. Лекин мен Райс тўпни бунақа даражада айлантиришини кутмагандим. “Девор”га яна бир жамоадошимни қўйсам бўларкан. Бу хато учун жавобгар ўзимман.

“Арсенал”нинг жарима зарбасидан киритган иккинчи голи ҳам ажойиб чиқди.

Аслида ҳар икки ҳолатда ҳам кераксиз фол ишлатилди, чунки жарима майдончамиз яқинида ҳеч қандай хавф йўқ эди. Ана шу хатоларга йўл қўймасак яхши бўларди, - деди Тибо Куртуа.

Энди бу икки жамоа ўртасидаги жавоб учрашуви 16 апрель куни “Реал” майдони “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!