
Жароҳат олган Афониннинг аxволи қандай?(фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси хамда Махачқаланинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Вадим Афонин Россия Премьер-Лигаси 2 турида «Амкар» термасига қарши баҳсда жароҳат олгани ҳақида хабар бергам эдик.
Кеча «Анжи» 3 турда «Локомотив»га қарши баҳс учун тайёргарликни бошлади. Афонин эса индивидуал тарзда машғулотларда иштирок этди.
Қайд этиш жоиз, илгарироқ ҳамюртимиз 7-10 кунга сафдан чиққани айтилган эди.
Фикрлар