Жастин Бибер энди "Реал" мухлиси

Яқинда америкалик машҳур қўшиқчи Жастин Бибер "Барселона" машғулот базасига келиб, каталонияликларнинг етакчи футболчилари Лионель Месси, Неймар, Луис Суарес билан суҳбатлашган эди.
 
 
Бу воқеадан сўнг ҳамма машҳур санъаткорни "Барселона" мухлислари қаторига қўшди. Бироқ, бу узоқ давом этмади. Мадридга келган Бибер энди "Реал"нинг машҳур ҳимоячиси Серхио Рамос билан ҳам учрашди ва болалигидан шу жамоа мухлиси экани ошкор бўлди.
 
Бу жараёнда "Реал" сардори Жастин Бибернинг концертига тушиб келди ва ижтимоий саҳифаларида "Зўр шоу бўлди, Жастин", деган хабар ҳам қолдирди.
 
Хўш америкалик машҳур қўшиқчи "Барселона" мухлисими ёки унга "Реал" ёқадими?
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!