Жастин Гэтжи жангдан аввал мағлубиятини тан олдими?

  • 8 май, 2020, 13:27
  • 0
  • MMA

UFC жангчиси Жастин Гэтжи Хабиб Нурмагомедов ҳамда Тони Фергюсонни таққослаган ҳолда, ўз фикрини баён этди.

"Хабибнинг нима қилишини ҳамма яхши билади. У сизни октагон панжарасига олиб боради ва йиқитишга ҳаракат қилади. Ўйлайманки, у октагон  марказида мени ушлаб туролмайди. Унинг услуби аллақачон маълум бўлган. Аммо Фергюсонни қандай мағлуб этишни билмайман. Мен буни топишга ҳаракат қиламан. Буни ҳал қилиш қийин бўлади”,- деди Гэтжи MMA Fighting га.

Фергюсон ва Гэтжи ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 10 май тонгда Жексонвиллда (Флорида, AҚШ) бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!