Жасур Абдураимов истеъфога чиқди

Хабарингиз бор, Бекободнинг “Металлург” жамоаси мамлакат миллий чемпионати – Coca Cola Суперлиганинг сўнгги икки турини бош мураббийсиз ўтказганди.

Кеча “Металлург” ПФКнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимов саломатлиги боис фаолиятини давом эттира олмаслигини билдириб ариза берганлигини маълум қилди. Икки томонлама келишувга мувофиқ шартнома бекор қилинганлиги баён этилди.

абдураимов жасур1

“Металлург ПФК” клубдаги самарали фаолияти учун Жасур Абдураимовга миннатдорлик билдиради ва у кишининг келгуси ишларига муваффақият тилайди, - дейилади “Металлург” матбуот хизматининг хабарида.

Comments

You must be logged in to commet!