Жасур Жалолиддинов Италия чемпионатини кузатишни бошлади
«Бунёдкор» клубининг 17 ёшли истеъдодли футболчиси Жасур Жалолиддиновга Италия «В» серияси қатнашчиси «Беневенто» клубининг қизиқиш билдираётгани эътиборни тортадиган хабар саналади.
Чиндан ҳам Жасурда катта иқтидор бор ва у ўсишда давом этмоқда. Унга эса хориждан қизиқишлар пайдо бўлиши ҳам табиий эди. Айтиш жоизки, айнан италияликлар томонидан чиндан ҳам таклиф бўлганлигини билиш мақсадида Жалолиддинов билан боғланганимизда у ростдан ҳам қизиқиш бўлаётганини тасдиқлади.
Ўзининг айтишига қараганда, айни пайтда Италия «В» сериясини кузатиб бораётганини ҳам яшириб ўтирмади. Демак, чиндан ҳам футболчимизга жиддий таклиф келиб тушган. Шу сабабли Жасур Италия чемпионатини ва ундаги ўйинларни кузатишни бошлаган. Тез орада у билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фикрлар