Жасур Жалолиддинов ўйнаган жамоанинг қарзлари кўпайиб бормоқда. У чемпионатни тарк этиши мумкин

Жасур Жалолиддинов ўтган йили ёзда "Бунёдкор"дан Россиянинг "Локомотив" клубига кўчиб ўтганди. "Локо" эса футболчи ёшлиги боис тажриба орттириши учун чемпионатнинг бошқа вакили "Тамбов"га ижарага берди.

"Тамбов"даги молиявий ҳолат яхши эмаслигидан ҳамюртимизнинг у ердаги фаолияти узоққа чўзилмади. Натижада Жасур юртимизга қайтиб келди. Ярим ҳимоячи айни пайтда собиқ жамоаси "Бунёдкор" машғулотларида қатнашмоқда.

РИА Новости манбасига маълум бўлишича, "Тамбов"нинг қарзлари 130 миллион рублни ташкил қилади. 

- Вазият жуда оғир. Қарзлар 130 миллион рублни ташкил қилади, уни тўлаш керак. Аммо пул йўқ. Клуб раҳбарияти "Тамбов"ни сақлаб қолиш учун курашмоқда. Улар барча мумкин бўлган усулларни кўриб чиқяпти. Яқин ҳафталарда маблағ топилмаса, у ҳолда жамоани РПЛдан олиб ташланишидан бошқа чора қолмаслиги мумкин, - деди РИА Новостининг вазиятдан хабардор манбаси.

Россияда ишлари юришмаган Жасур Жалолиддинов собиқ жамоасида

photo_2020-10-21_15-44-33

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!