Россияда ишлари юришмаган Жасур Жалолиддинов собиқ жамоасида
Ўтган йили ёзда "Бунёдкор" вакили Жасур Жалолиддинов Россиянинг "Локомотив" клубига кўчиб ўтганди. "Локо" эса футболчи ёшлиги боис тажриба орттириши учун чемпионатнинг бошқа вакили "Тамбов"га ижарага берди.
Ҳамюртимиз у ердаги молиявий ҳолат ёмонлиги сабаб фаолиятини кўнгилдагидек давом эттира олмади. Натижада Жасур юртимизга қайтиб келди. Ярим ҳимоячи бир муддат ўзи шуғулланиб юрди. Энди эса собиқ жамоаси "Бунёдкор"да машғулотларда қатнашмоқда.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Жасур Жалолиддинов таклифлар тушгунга қадар "қалдирғочлар" сафида тўп тепади. У тошкентликларнинг бугун бўлиб ўтган "Андижон"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Ушбу баҳсда "бургутлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Фикрлар