Жасур Жалолиддинов ўйнайдиган "Локомотив" янги мавсум либосини намойиш қилди (видео)

Москванинг “Локомотив” клуби янги 2020/21 йилги мавсумда фойдаланадиган либосини намойиш қилди.

Айтиш керакки, “темирйўлчилар”нинг техник ҳамкори ҳисобланган Adidas фирмаси томонидан тайёрланган асосий либос анъанавий қизил-яшил рангда, сафар либоси эса оқ рангда ишланган.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” сафига яқиндагина ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов келиб қўшилди. Ушбу жамоа ўтган мавсум РПЛда 2-ўринни эгаллади ва янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!