Жасур Жалолиддиновга Суперлига клублари ҳам кўз тикяпти
Мавсум бошидан бери “Андижон” шарафини ҳимоя қилиб келаётган истеъдодли ярим ҳимоячи – Жасур Жалолиддиновга айни пайтда таклифлар бисёр.
Унинг ўзи яқинда sports.uz сайтига берган интервьюсида Европанинг бир қанча жамоаларидан чорловлар бўлаётгани хусусида айтганди. Булардан ташқари, Жасурга ўзимизнинг Суперлигадан ҳам таклифлар мавжудлиги борасида маълумотлар бор.
Жумладан, футболчини “Локомотив” ҳамда “Қизилқум” клублари ўз сафларида кўриш истагидалар. Бироқ Жалолиддинов катта эҳтимол билан кейинги фаолиятини легионер сифатида хорижда давом эттириши кутиляпти.
Ҳозирча у “Андижон” аъзоси сифатида “Бургутлар” шарафини ҳимоя қиляпти. Ўтган вақт давомида Жасур андижонликлар таркибида 11 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.
Фикрлар