Жасур Ёқубов собиқ клубига қайтди
"Қўқон-1912" селекция ишларини давом эттирган ҳолда яна бир ўйинчи билан шартнома имзолади. Аниқроғи, собиқ футболчисини ортга қайтарди.
Жамоа мухлисларига таниш бўлган, илгари бир неча йил давомида қўқонликлар сафида ҳаракат қилган Жасур Ёқубов янги мавсумда яна "Қўқон-1912" билан бирга бўлади..
Маълумот учун, Ёқубов 1999 йилнинг 26 март санасида таваллуд топган.
Амплуаси: Марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамолари: "Пахтакор", "Бунёдкор", "Сурхон","Сўғдиёна".
Шунингдек, ҳимоячи Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси бўлган.
Ёқубов ўтган йили "Сўғдиёна" таркибида 20 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли пас узатди
Фикрлар