Жасурбек Латипов ўзининг спорт мактабига асос солмоқда

Юртимизнинг энг совриндор боксчиларидан бири Жасурбек Латипов ўзи туғилиб ўсган Андижон вилояти, Пахтаобод туманида ўзининг спорт мактабини бунёд этмоқда. Бу борада ушбу чармқўлқоп устаси ўз режалари билан ўртоқлашди.

- Қурилиш ишларини энди бошламоқдамиз. Спорт мактабимизда нафақат бокс, балки, бир нечта спорт турлари ўрин олган. Барча талабларга жавоб бера оладиган, замонавий тарзда бунёд этамиз. Мақсадимиз юртимиз шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қила оладиган кадрларни тайёрлаб беришдир...Ўйлайманки, барчаси биз режалаштиргандек бўлади.

Маълумот учун, Жасурбек Латипов 2013 ва 2015 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 2017 йил Гамбург мезбонлигидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган. Шунингдек, 2017 йил Осиё чемпиони, 2013 йил Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида бронза ва 2018 йил Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган. Кўп карра Ўзбекистон чемпиони. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар