Жавоҳир Сидиқов энг яхши ўйинчилар қаторида

Олий лига баҳсларига расман якун ясалди. “Локомотив” олдинги турда чемпионликни қўлга киритган эди. Сўнгги турни ҳам “Темирйўлчилар” ғалаба билан якунлашди.

“Қўқон-1912” жамоаси эса мавсумни худди олдинги йилдаги каби 12-ўринда тугатди. 30-тур доирасида ўтказилган “Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувнинг энг яхши ўйнчилари аниқланди. Унга кўра, бу сафар ҳам жамоамиз вакили Жавоҳир Сидиқов энг яхши ўйинчи деб топилди. Сўнгги икки турда рақиб дарвозасига тўп киритишни уддалаган ёш футболчимиз аввалги баҳсда ҳам энг яхши деб эътироф этилганди.

Олий лига, 30-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 2:1 (1:1)

Қўқон. 4204 томошабин.

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,3, А. Маражабов (Андижон) – 8,6, З. Абдураҳмонов (Андижон – 8,4), Ж. Мухторов (Тошкент) – 9

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

Голлар: С. Бердиев (40), Ж. Сидиқов (53) – Т. Усмонов (21).

Амалга оширилмаган пенальти 26-дақиқа С. Ҳамидов («Қўқон-1912»).

Огоҳлантиришлар: О. Рустамов (28), Ж. Кимсанов (84) – Д. Исмоилов (18), М. Исаев (18), У. Хонимқулов (25), А. Хожиакбаров (90+1).

Четлатишлар: С. Бердиев (90+2) – Х. Мухторов (90+2).

Энг яхши ўйинчилар: Ж. Сидиқов – С. Акбаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!