Жавоҳир Сидиқов: Гранд жамоалар ҳам Наманганда мағлуб бўлишди
Ads

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” (3:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар етакчиси Жавоҳир Сидиқов ҳам этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- “Навбаҳор” ўз майдонида кучли ўйнашини билардик.  Бу мавсум гранд жамоалар ҳам Наманганда мағлубиятга учрашди.  Шунга монанд тайёргарлик кўргандик. Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. “Набаҳор” жамоасини бугунги чиройли ўйин ва ғалаба билан табриклайман.

Қолган ўйинларда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз биздан яхши натижа кутишаётганини ҳис этиб турибмиз. Уларни стадионга қайтаришимиз керак. Бугун Наманганга келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.