Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини ғалаба билан бошлади
Номзодлар турнирининг 1-турида ўзбекистонлик шахматчи Жавокҳир Синдаров муҳим ва иродали ғалабага эришди. У 2025 йилги Жаҳон кубогида Нодирбек Якуббоевни мағлуб этиб, уни Номзодлар турнири йўлланмасидан маҳрум қилган россиялик Андрей Эсипенко устидан зафар қучди.
Қайд этиш жоиз, Жавокҳир Синдаров жаҳон чемпионлиги учун курашиш имконини берувчи мазкур нуфузли мусобақада иштирок этаётган илк ўзбекистонлик шахматчи ҳисобланади.
Шу тариқа, юртдошимиз ўзининг дебют иштирокини ишончли ва иродали ғалаба билан бошлади.
Фикрлар