Асосий мазмунга ўтиш

Жавоҳир Синдоров 425 минг доллар учун ўйнайди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Энг зўр тўрт шахматчи тўқнашади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпиони унвони учун бўладиган ҳал қилувчи баҳс олдидан АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтадиган Clutch Chess: Champions Showdown турнирида иштирок этади. 

Бу ҳақда ChessBase манбаси хабар берди.

Мусобақа 27–29 октябрь кунлари ўтказилади. Синдоровга рақиб сифатида АҚШ шахматчилари Ҳикару Накамура ва Фабиано Каруана, шунингдек, Ҳиндистон вакили Прагнанандха Рамешбабу дона суради. 

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 425 минг доллар этиб белгиланган. Ҳар бир иштирокчи тезкор шахмат бўйича 18 та партия ўйнайди. 

Мусобақанинг ўзига хос жиҳати – очко бериш тизими: ҳар бир навбатдаги ўйин кунида ғалабанинг қиймати ошиб боради. Шу тариқа, мусобақа сўнгги босқичига келиб, ортда қолган шахматчилар ҳам натижани кескин ўзгартириш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Жавоҳир Синдоров жаҳон шахмат тожи учун амалдаги чемпион, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан тўқнаш келади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ