Жазодан қутилиб қолган “Сити”нинг яна бир қинғир иши очилиб қолди

Ўтган йили “Манчестер Сити” фэйр-плей қоидаларини бузгани учун Чемпионлар лигасидан икки йилга четлатилиши мумкин эди. Лекин клуб бу жазодан қутилиб қолганди.

Энди манчестерликлар ўн олдин ҳам қинғир ишга қўл ургани фош бўлди. Маълум бўлишича, 2011 йили клуб академиясига бразилиялик истеъдод Габриэл Фернандо Алмейдани олиб келади. Ўша даврда бола 14 ёш бўлгани учун у билан шартнома тузиш мумкин эмасди. Муносабатлар Габриэл 16 ёшга тўлганида расмийлаштирилиши керак эди.

“Манчестер Сити” мутасаддилари иқтидорли футболчини қўлдан чиқармаслик учун айёрликка қўл уради. Улар Габриэлнинг отасини клуб академияси скаути сифатида ишга олиб, футболчининг оиласи “Сити” фойдасига қарор чиқариши учун унга пул тўлаган.

Габриэлнинг отаси қарийб бир йил давомида бирор ишни амалга оширмасдан клубдан мунтазам пул олган. Ўшанда “шаҳарликлар” унга ойига 1000 фунтдан тўлаб борган.

“Манчестер Сити”нинг айби исботланса, клуб бу гал жазодан қутилиб қола олмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!