ЖЧ-2018: Бугун 3 терма жамоа Россияга келади
Ads

Россияда старт оладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати яқинлашиб боргани сари бир қатор терма жамоалари сўнгги ўртоқлик учрашувларини ўтказиб, Россия Федерациясига етиб келишмоқда. 

Шу кунгача Эрон, Панама ва Испания терма жамоалари ўзлари учун бириктирилган шаҳарга келиб жойлашган эдилар. Шунингдек, бугун яна қуйидаги 3 терма жамоа делегацияси етиб келади: Португалия, Исландия ва Саудия Арабистони. 

Португаллар Москвага келиб тушишса, Исландия терма жамоаси Краснодар ўлкасининг Геленжик шаҳридан жой олишади. Қитъадошларимиз эса Санкт-Питербург шаҳридан қўним топадилар.