ЖЧ-2018: Бугунги учрашувларда об-ҳаво қандай?
Бугун футбол бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари доирасидан ўрин олган навбатдаги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ушбу беллашувларларга Санкт-Петербург, Волгоград ва Калининград шаҳарлари мезбонлик қилади.
Петербургда кечадиган Бразилия ҳамда Коста-Рика жамоалари баҳсида ҳаво 20 даража илиқ бўлади. Нигерия ва Исландия терма жамоалари эса Волгоград шаҳрида 30-32 даража иссиқда ўйнашади. Калининград мезбонлик қиладиган Сербия – Швейцария баҳсида 13-15 даража илиқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда.
Фикрлар