ЖЧ-2022. Марокашнинг ғалабаси тарихга кирди

Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Марокаш сенсацион тарзда турнир фаворитларидан бири Испанияни пенальтилар сериясида енгиб, чорак финалга чиқди.

Валид Реграги шогирдларининг бу ғалабаси тарихий бўлди. Марокаш терма жамоаси мундиалларда чорак финалга чиққан Африканинг Камерун (1990), Сенегел (2002) ва Гана (2010) терма жамоаларидан сўнг тўртинчи мамлакати бўлди. Бундан ташқари 47 ёшли мутахассис мусобақанинг чорак финалига чиққан биринчи африкалик мураббий бўлди.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда Марокашнинг рақиби Португалия терма жамоаси бўлади. Мазкур учрашув 11 сентябрь куни тунги соат 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!