ЖЧ-2022. Месси: "Пенальтидан гол ура олмаганим учун жаҳлим чиқди"

Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Аргентина - Польша учрашувидан (2:0) сўнг "альбиселесте" сардори Лионель Месси ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пенальтидан гол ура олмаганим учун жаҳлим чиқди, аммо менинг хатоимдан кейин жамоа кучлироқ ўйнади. Ҳисобни очиб олганимиздан сўнг ўйин ўзгаришини билардик.

Бизни Австралияга қарши қийин беллашув кутмоқда. Исталган жамоа хоҳлаган рақибни мағлуб этиши мумкин, имкониятлар тенг. Биз ўйинга имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўришимиз лозим.

Хотиржамликни сақлалишимиз лозим. Умид қиламанки, биз бугун амалга оширган ишларимизни давом эттирамиз",-деди 34 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Леонинг 39-дақиқада 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!