ЖЧ-2022. Модрич: "Мессининг Жаҳон чемпиони бўлишини истайман"

Хорватия терма жамоаси Жаҳон чемпионати ярим финал ўйини доирасида Аргентинага қарши баҳс олиб борди. Унда европаликлар йирик 0:3 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди. 

Беллашув якунига етгач, хорватияликлар сардори Лука Модрич финалда ким ғолиб бўлиши ҳақида гапирди.

"Умид қиламанки, Месси бу мусобақада зафар қучади. Мен унинг Жаҳон чемпиони бўлишини истайман. Лео тарихдаги энг яхши футболчи ва бу мукофотга тўла лойиқ инсон!", - деди "Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!