ЖЧ-2022 стартига саноқли соатлар қолди! Илк Мундиални ўзида қабул қилган ва унда ғолиб бўлган Уругвайнинг ҳозирги ҳолати ҳақида

ЖЧ-2022 стартига тобора оз вақт қолмоқда. Мухлис ва мутахассисларни интизорлик билан куттираётган турнир тез орада бошланади.

Қайси терма жамоалар "ЖЧ-2022"да иштирок этишини яхши биласиз. Агар ҳамон бундан хабардор бўлмасангиз яна бир  бор эслатиб ўтиб кетамиз.

Мундиал стартига бир кун қолди ва биз кетма-кетликда термалар билан сизни таништириб ўтамиз. Демак, "H" гуруҳининг учинчи вакили Уругвай терма жамоаси орқали ўзига хос "челленж"имизни давом эттирамиз.

Жамоа ҳақида

Уругвай футбол ассоциацияси. Лақаби — “мовий осмон”.

Ташкил топган йил: 1900 йил (ФИФАга 1923 йил аъзо бўлган)
Жамоа бош мураббийи: Диего Алонсо Лопес
Жамоа сардори: Диего Годин

Илк расмий учрашуви: Уругвай – Аргентина 2:3 (1901)
Энг йирик ғалаба: Уругвай – Боливия 9:0 (1927)
Энг йирик мағлубият: Уругвай – Аргентина 0:6 (1902)

Уругвай терма жамоаси айни пайт ФИФА рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг энг яхши натижаси 2-поғонадир. “Мовий осмон” 2011 йилда кучли 3 ликка кира олишни уддалаган. Уругвайнинг энг ёмон кўрсаткичи эса 76-ўрин ҳисобланади.

Уругвай терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги тарихи

Уругвай жаҳон чемпионатларида ғолиб чиққан энг кичик ва биринчи давлатдир. Улар 1930 йилда ўз майдонларида ўтган турнирида ғолиб чиқди. Орадан 20 йил ўтиб, аниқроғи 1950 йилда уругвайликлар яна финал йўлланмасига эга чиқди ва ҳал қилувчи баҳсда бразилияликларни мағлуб этиб, бутун дунёни яна бир бора лол қолдирди. Ўшандан бери “мовий осмон”  яна уч марта - 1954, 1970 ва 2010 йилларда ярим финалга чиқишни уддалаган. Уругвай терма жамоаси жаҳон чемпионатида 13 марта иштирок этган ва фақат уч марта гуруҳдан чиқишни уддалай олмаган.

Уругвай билан гуруҳдан қайси жамоалар жой олган?

Мутахассислар Уругвайни Португалия билан бирга “H” гуруҳи фаворити сифатида эътироф этмоқда. Ҳақиқатдан ҳам улар Гана ва Жанубий Кореядан таркиб ва ЖЧдаги иштироки борасида бир бир бош устундек кўринмоқда. Шуни ҳам айтиш керакки, гуруҳда 2-ўринни эгаллаган терма жамоа катта эҳтимол билан плей-оффда Бразилияга тўқанаш келади. Буни эса ҳеч ким истамаса керак.

Турниргача босиб ўтган йўли

Бразилия Қатардаги мундиалга йўлланмани қўлга киритган 16-жамоа бўлган. Улар ўз қитъасида 28 очко билан ЖЧ чиптасига эга чиқишди.

Умуман олганда, Жанубий Америкада 10 та жамоа мундиал учун кураш олиб боради. “Мовий осмон” 28 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллашди. Гуруҳда улардан ташқари Аргентина, Бразилия, Эквадор, Перу, Колумбия, Чили, Парагвай, Боливия, Венесуэла каби терма жамоалар ҳам бор эди.

Жамоа етакчилари

Уругвай терма жамоаси ажойиб таркибга эга. Айниқса, “мовий осмон”нинг ҳужум чизиғи анча юлдузли ҳисобланади. Боиси, мухлислар жорий мавсум бошида “Ливерпуль”га кўчиб ўтган Дарвин Нуньесдан кўп нарса кутишмоқда. Қолаверса, Эдисон Кавани ва Луис Суарес учун ҳам ушбу мундиал сўнггиси ҳисобланади. Шу сабабли улар Қатардаги мусобақада узоқроққа боришга ҳаракат қилиши табиий. “Реал” сафида ажойиб ўйин кўрсатаётган Федерико Вальвердени эса эсдан чиқариб бўлмайди. У “қироллик клуби” таркибида кетма-кет учрашувларда голлар ва ассистлар қайд этишни ҳам уддаламоқда.

Шунингдек, таркибда “Тоттенхэм”, “Рома”, “Лацио”, “Наполи”, “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” клублари шарафини ҳимоя қилувчи иқтидорлар ҳам бор.

Даровзабонлар: Фернандо Муслера («Галатасарай»), Серхио Рочет («Насьональ»), Себастьян Соса («Индепендьенте»).

Ҳимоячилар: Диего Годин («Атлетико Минейро»), Мартин Касерес («Лос-Анджелес Гэлакси»), Хосе Хименес («Атлетико»), Себастьян Коатес («Спортинг»), Матиас Винья («Рома»), Рональд Араухо («Барселона»), Гильермо Варела («Фламенго»), Матиас Оливера («Наполи»), Хосе Родригес Бебанс («Насьональ»).

Ярим ҳимоячилар: Матиас Весино («Лацио»), Родриго Бентанкур («Тоттенхэм»), Федерико Вальверде («Реал»), Джорджиан де Арраскаэта («Фламенго»), Лукас Торрейра («Галатасарай»), Николас де ла Крус («Ривер Плейт»), Мануэль Угарте («Спортинг»), Факундо Торрес («Орландо Сити»), Факундо Пельистри («Манчестер Юнайтед»).

Ҳужумчилар: Луис Суарес (клубсиз), Эдинсон Кавани («Валенсия»), Дарвин Нуньес («Ливерпуль»), Макси Гомес («Трабзонспор»), Агустин Каноббио («Атлетико Паранаэнсе»)

ЖЧ-2022даги тақвими

1-тур
24 ноябрь. Уругвай – Жанубий Корея

2-тур
28 ноябрь. Португалия – Уругвай

3-тур
2 декабрь. Гана – Уругвай

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!