ЖЧ-2022. Тиаго Силва Жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди
Бразилия терма жамоаси жамоаси футболчиси Тиаго Силва Жаҳон чемпионатида ажойиб натижа қайд этди.
"Пентакампеонлар" ҳимоячиси нимчорак финал доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйиннинг 29-дақиқасида жамоадоши Ришарлисонга голли узатма берди. Футболчи бу фойдали ҳаракати билан мундиаллар тарихида голга ассистентлик қилган энг кекса футболчига айланди.
Амалдаги рекорд камерунлик Роже Миллага тегишли бўлиб, у 38 ёш 42 кунлигида бу ишни бажарганди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси мудофааси Қатар мундиалида ажойиб ҳаракат қилмоқда ва атиги икки гол ўтказиб юборди. Силванинг жамоадошлари чорак финалда Хорватияга қарши кураш олиб боради.
Фикрлар