"ЖЧ-2026". Бразилия ва Марокаш плей-оффга чиқди
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи якунига етгач, "С" гуруҳидан плей-офф босқичига чиққан жамоалар номи маълум бўлди.
Бразилия ва Марокаш терма жамоалари 7 тадан очко тўплаб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Жанубий америкаликлар тўплар нисбати яхшироқ бўлгани учун гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Марокаш эса иккинчи поғонадан жой олди.
Шотландия терма жамоаси 3 очко билан учинчи ўринда қолди ва кейинги босқич масаласини бошқа гуруҳлардаги натижаларга қараб ҳал қилади.
Гаити эса учта ўйинда ҳам очко жамғара олмади ва мусобақа билан хайрлашди.

Фикрлар