"ЖЧ-2026": Конго — Ўзбекистон баҳсида германиялик ҳакам ишлайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Конго ДР ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув расмийлари маълум бўлди.

Мазкур беллашувни германиялик ФИФА ҳаками Феликс Цвайер бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Роберт Кемптер ва Кристиан Диц ёрдам беради.

Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари сифатида испанияликлар Алехандро Эрнандес ҳамда Диего Санчес фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамизнинг Конго ДРга қарши баҳси 28 июнь куни Атланта шаҳридаги “Атланта Стэдиум” аренасида бўлиб ўтади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!