
"ЖЧ-2026 саралаши". БАА - Ўзбекистон учрашуви вақти ва стадион номи маълум бўлди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликларига қарши сафарда майдонга тушади. Осиё Футбол Конфедерацияси мазкур ўйин бўлиб ўтадиган стадион ҳамда учрашув вақтларини маълум қилди.
Унга кўра, БАА — Ўзбекистон ўйини 5-июнь Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу Дабидаги "Ал Наҳян Стадиум" стадионида бўлиб ўтади.
БАА — Ўзбекистон
5 июнь 21:00
"Ал Наҳян Стадиум". Абу Даби
Фикрлар