"ЖЧ-2026". Сўнгги дақиқалардаги гол Канадани нимчорак финалга олиб чиқди
Жаҳон чемпионати 1/16 финалидан ўрин олган дастлабки учрашувда Канада терма жамоаси Жанубий Африка Республикаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Лос-Анжелес шаҳридаги "SoFi Stadium"да бўлиб ўтган баҳс узоқ вақт давомида голсиз кечди. Ҳар икки жамоа ҳам хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, ҳисобни оча олмади.
Учрашув тақдири асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда ҳал бўлди. 92-дақиқада Стивен Эуштакиу аниқ зарба йўллаб, Канаданинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Канада минимал ҳисобдаги ғалаба эвазига Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди.

Фикрлар