"ЖЧ-2026". Япония ва Швеция ўйинида ғолиб аниқланмади!
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Япония ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. 56-дақиқада Дайдзен Маэда Японияни олдинга олиб чиқди. Аммо шведлар орадан олти дақиқа ўтиб жавоб қайтаришди — Энтони Эланга мувозанатни тиклади.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ғалаба голини излади, бироқ ҳисоб ўзгармади ва томонлар бир очкодан қониқиш ҳосил қилди.

Фикрлар