ЖЧ финалини ким бошқариб бориши маълум бўлди

  • 15 декабря, 2022, 21:24
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати финал учрашуви доирасидаги Аргентина ва Франция терма жамоалари баҳси учун ҳакамлар тайинланди. Уни польшалик Шимон Марциняк бригадаси бошқариб боради.

Tecno

Жаҳон чемпионатида Шимон иккита учрашувда ишлади. Унга гуруҳ босқичидаги Франция - Дания (2:1) ҳамда 1/8 финал доирасидаги Аргентина - Австралия (2:1) учрашувлари ишониб топширилганди. Кўриб турганингиздек, ушбу рефери финалчиларнинг ўйинларидан бехабар эмас.

Испаниялик Антонио Матеу Лаос жаҳон чемпионати финалида ишлаш учун фаворит ҳисобланган эди, бироқ у Аргентина – Нидерландия учрашувида ёмон баҳо олди ва бу борадаги имкониятларини пасайтирди.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь, якшанба куни жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию